Узбек O'zbek
Евро-2020 чемпионатининг 16 иштирокчиси маълум
Якшанба, 17 Ноябр
7466

16 ноябрь оқшомида ўтказилган ўйинлардан кейин яна 4та терма жамоа 2020 йилги Европа чемпионатига йўлланмани ҳал қилди.

Бунгача Евро-2020 турниридаги иштирокини Россия, Бельгия, Италия, Польша, Испания, Украина, Туркия, Франция, Англия, Чехия, Швеция ва Финляндия терма жамоалари кафолатлаб қўйишганди. Энди бу терма жамоалар қаторига Австрия, Германия, Нидерландия ва Хорватия терма жамоалари ҳам қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Европа чемпионати УЕФА таркибидаги миллий ассоциацияларнинг 12та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади. Турнирда 24 терма жамоа қатнашади, бу терма жамоалар 4тадан 6 гуруҳни ташкил қилишади. Евро-2020 учун қуръа ташлаш маросими 2019 йилнинг 30 ноябрида Бухарестда ўтказилади. Финал учрашуви 12 июль куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилиши белгиланган.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз