Узбек O'zbek
Эден Азар: «Биз учун гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш жуда муҳим эди»
Якшанба, 17 Ноябр
1682

Бельгия миллий жамоаси сардори Эден Азар Евро-2020 саралашидан ўрин олган Россияга қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз учун гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш муҳим эди. Ажойиб ўйин ўтказдик ва ғалаба қозонишга лойиқ эдик. Россия унчалик ёмон ўйнамади, биз яхшироқ эдик.

Ҳа, укамга голли узатма берганим жуда ҳам ёқимли. Баъзида Торган гол уради, баъзида мен. Умуман олганда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз», – деб яримҳимоячининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз