Узбек O'zbek
Бэйл учун ягона вариант қолмоқда
Якшанба, 17 Ноябр
12914

«Реал» клуби яримҳимоячиси Гарет Бэйл жамоасини ўзгартиришга жиддий аҳд қилган. 30 ёшли уэльслик мавсум охирида «қаймоқранглилар» сафини тарк этиши ойдинлашиб бормоқда, деб ёзади Аs. 

Манбанинг хабарига кўра, Бэйл маошини камайтириш ниятида эмас, у йилига 17 млн евро олишда давом этмоқчи. Футболчининг ёши ва кўп жароҳат олишини инобатга олган ҳолда, унинг учун ягона вариант – Хитой клублари. 

Гаретнинг «Реал» билан шартномаси 2022 йил 30 июнигача мўлжалланган. Футболчи ушбу мавсумда барча турнирлар доирасида «Реал» таркибида 7та ўйинда қатнашди ва 2та гол уриб, 2та голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл «Реал»га ўтгунига қадар «Тоттенҳэм» ва «Саутҳэмптон» клубларида ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз