Узбек O'zbek
«Ювентус» дарвозабони билан шартномани узайтиришга яқин
Шанба, 16 Ноябр
1887

«Ювентус» дарвозабони Войцех Шесни билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади журналист Жанлука Ди Марцио.

Манбанинг хабарига кўра, Турин клуби ва дарвозабон янги битим борасида аллақачон келишиб бўлишган. Футболчининг янги битими 2024 йил ёзигача мўлжалланган. 

Маълумот учун, Шеснининг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида ниҳоясига етиши керак эди.

Шесни «Ювентус»га 2017 йили 14 млн евро эвазига «Арсенал»дан сотиб олинган. 29 ёшли дарвозабон бу мавсумда А Серияда 8та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 6 марта тўп олиб чиқди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз