Узбек O'zbek
Тиаго Силва: «Месси ҳакамларни ўз фойдасига қарор чиқаришга мажбурлайди»
Шанба, 16 Ноябр
4996

Бразилия миллий жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва Аргентинага (0:1) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг, Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Месси ҳакам билан гаплашди, ҳатто биргаликда кулиб туришди. Ўйин пайтида ҳакам футболчиларга бўлган ихлосини четга суриб қўйиши керак.

Месси ҳар доим ҳакамларни ўз фойдасига ҳуштак чалишга ундайди. У ҳар доим шунга ҳаракат қилади. Испанияда ўйнайдиган баъзи футболчилар билан суҳбатлашдик, уларнинг ҳам фикри шундай. У ўйинни назорат қилишга ва ҳакамнинг қарорига таъсир ўтказишга уринади.

Чемпионлар Лигасида бундай имконият йўқ, чунки ҳакамлар бераҳм. Бу ўйинларда ҳакамга босим ўтказишга уринаётган Мессини кўрмайсиз. Аммо барибир унга ихлос қўядиган ва ёнини оладиган ҳакамлар бор. 

Афсуски таркибимизда Неймар йўқ эди. Шу сабабли қийин ҳолатда эдик», – деди Силва.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз