Узбек O'zbek
Пёнтек «Милан»га керак бўлмай қолди
Шанба, 16 Ноябр
5600

«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек қишда бошқа клубга ижарага бериб юборилиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, раҳбарият унинг сермаҳсуллиги пасайиб кетганидан норози. 24 ёшли футболчи мавсумнинг 12та ўйинида атиги 3та гол урган. 

Пёнтек 2019 йил январь ойида «Женоа»дан 35 млн еврога харид қилинганди. Футболчи «россонери» таркибида 2018/19 мавсумининг иккинчи ярмида 21та ўйинда 11та гол урди.

«Милан» раҳбарияти Пёнтекка ўз статистикасини яхшилаб олиши учун 5та ўйинга мухлат берди. Агар польшалик футболчи голлар сериясини бошлаб юбормаса, собиқ клуби «Женоа»га ижарага бериб юборилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз