Узбек O'zbek
Миранчукка Испания клублари даъвогар
Шанба, 16 Ноябр
2993

Москванинг «Локомотив» клуби яримхимоячиси Алексей Миранчукка испан клублари қизиқиш билдирмоқда.

Sport24'нинг хабарига кўра, ҳозирда «Севилья» ва «Валенсия» билан музокаралар кетмоқда. 24 ёшли футболчи иккала клубнинг ҳам трансферлар рўйхатидан ўрин олган.

Миранчук ушбу мавсумда «Локомотив» сафида 16та ўйин ўтказиб, 8та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. Унинг Москва клуби билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз