Узбек O'zbek
Конте ўқ солинган конвертни олди
Шанба, 16 Ноябр
11706

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте ўқ солинган ва таҳдидларга тўла бўлган хатни олди, деб хабар беради Football Italia.

Милан полицияси бу воқеа юзасидан суриштирув бошлаган ва мутахассисга махсус ҳимояни тақдим қилмоқчи. Контенинг уйи ва жамоа қароргоҳида қўриқчилар пости ташкил қилинади.

Одатда бундай хатларни жўнатувчилар қўрқитишни ўз олдига мақсад қилиб қўядилар. Аввалроқ «Ювентус»нинг ашаддий мухлислари «Интер»ни бошқаришга рози бўлган Контени қаттиқ танқид қилишган ва ҳатто Туриндаги стадион олдидан унинг номи ёзилган тахтачани олиб ташлашни талаб қилишганди.

А Серия 12 туридан сўнг «Интер» жадвалда пешқадамлик қилаётган «Ювентус»дан 1 очко ортда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз