Узбек O'zbek
Флик қачонгача «Бавария» бош мураббийи бўлиб туриши маълум бўлди
Шанба, 16 Ноябр
3081

«Бавария» бошқарув кенгаши раиси Карл-Ҳайнц Руммениге Ҳанс-Дитер Флик жамоанинг бош мураббийи бўлиб қолишини айтди.

«Шанба куни Ули Ҳёнесс ва Ҳасан Салиҳамиджич билан гаплашдик, Ҳанс-Дитер Флик бош мураббий бўлиб қолишини эълон қилдик.

Биз ҳар шанба куни Фликдан кейинги ўйингача бизнинг мураббий бўлиб туришини сўрашни истамаймиз. Шунинг учун сизга шуни маълум қиламанки, Ҳанс-Дитер Флик ҳеч бўлмаганда Роджествога қадар жамоада ишлашни давом эттиради ва, эҳтимол, ундан ҳам узоқроқ давом этиши мумкин. Биз Фликка ишонамиз», – деб Румменигенинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Нико Ковач «Бавария» бош мураббийлигидан истеъфога чиққач, Флик «Бавария»нинг вақтинчалик мураббийи сифатида иш бошлаганди. 54 ёшли мутахассиснинг раҳбарлиги остида Мюнхен жамоаси 2та ўйинда 2та ғалаба эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз