Узбек O'zbek
Бэйлнинг агенти Англиянинг 2 клуби билан музокара ўтказмоқда
Шанба, 16 Ноябр
8305

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл бошқа клубга ўтишни истаяпти.

Шу туфайли, уэльслик футболчининг агенти Жонатан Барнетт бир неча клублар билан музокара ўтказмоқда. Sport ES хабарига кўра, уларнинг орасида «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» ҳам бор. 

Бэйлнинг ўзи Лондонга қайтишни орзу қилмоқда. Демак, иккала клубда ҳам уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятлари юқори.

«Реал» Бэйлни шу йил ёзда бошқа клубга сотишни истаган эди. Аммо унинг жуда катта маоши туфайли харидорлар топилмади. Футболчининг мадридликлар билан имзолаган шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз