Узбек O'zbek
Яқин Шарқнинг қайноқ дербиси Ироқ — Эрон ўйинидан фотогалерея
Жума, 15 Ноябр
1500

ЖЧ-2022 саралашининг Осиё босқичида қизиқарли ўйинлар ўтказилди. «D» гуруҳида Ироқ ва Эрон миллий жамоалари тўқнаш келишди. Бу ўйин Осиёдаги саралаш ўйинлари орасида марказийси бўлди.

Яқин Шарқ дебиси номини олган бу супер ўйин доим мухлислар диққат марказида бўлган. Карлуш Кейруш кетганидан сўнг ўйинида пасайиш кузатилаётган Эрон Иорданиядаги нейтрал стадионда ўтган бу ўйинда имкониятни бой бериб қўйди. Ироқликлар юлдузи Муҳаннад Али ва Аъло Аббоснинг голларига эронлик Аҳмад Нуриллоҳий битта гол билан жавоб беришни уддалади.

Бу ғалабадан сўнг Ироқ гуруҳ етакчисига айланди, Эрон эса 3-ўринга тушди. Ироқнинг ғалабаси бутун мамлакатда байрам бошланишига сабаб бўлди. Икки мамлакат ўртасидаги ўйинларнинг бу даражада принципиаллик касб этишига уларнинг узоқ йил ўзаро уруш қилгани ҳам сабаб бўлган. Шу боис бир томоннинг ғалабаси доим байрамга айланиб кетади, айниқса ўзини мазлум деб ҳисоблайдиган ироқликлар учун...

Қуйида Getty Images Ироқ — Эрон ўйинидан тайёрлаган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз