Узбек O'zbek
Вернер: «Левандовски қайси жамоага гол урмайди? Бунга жавоб бериш қийин» 
Жума, 15 Ноябр
1621

«Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Германия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиш жуда қийин. Дастлаб сиз «Герта» дарвозасига 2та гол урасиз, бироз ўтиб эса Левандовски «Боруссия» Дортмунд билан ўйинда дубл қайд этганини эшитасиз. 

У кимга қарши гол урмайди? Бунга жавоб бериш қийин. Левандовски билан бир хил даражада ўйнайдиган битта ёки иккита ўйинчи бор. Булар – Лионель Месси ва Криштиану Роналду», – деб Вернернинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Левандовски бу мавсумда 18та ўйинда 23та гол уришга эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз