Узбек O'zbek
Скалони: «Икарди исталган вақтда миллий жамоага қайтиши мумкин»
Жума, 15 Ноябр
2453

Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони «ПСЖ» ҳужумчиси Мауро Икарди миллий жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Биз Икардининг ўйинларини кузатмоқдамиз. У сўнгги ўйинларда сермаҳсуллик кўрсатмоқда. Унинг голлар уриши жуда муҳим. Биз уни ҳар доим миллий жамоага номзод деб ҳисоблаймиз, аммо ҳозирда яхши ўйин кўрсатаётган бошқа футболчилар ҳам бор. Мауро исталган пайтда қайтиши мумкин. Энг яхшилар учун эшиклар доимо очиқ», – деб Скалонининг сўзларини келтиради Goal. 

Маълумот учун, Икарди ушбу мавсумда барча турнирлар доирасида 10та ўйин ўтказиб, 9та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз