Узбек O'zbek
Кан: «Нойерни тер Стеген билан ўзгартиришга асос кўрмаяпман» 
Жума, 15 Ноябр
3116

Германиянинг афсонавий дарвозабони Оливер Кан миллий жамоа посбонлари Мануэль Нойер ва Марк-Андре тер Стеген ўртасидаги рақобатга муносабат билдирди.

«Дарвозабон масаласи ҳаммага яхши маълум. Германияда яхши дарвозабонлар борасида ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Тер Стеген ўйнаш истаги ҳақида гапиришга ҳақли, аммо ҳозир дарвозабонни ўзгартиришга асос кўрмаяпман», – деб Каннинг сўзларини келтиради Kicker.

Маълумот учун, бу мавсумда 33 ёшли Мануэль Нойер 18та ўйинда 24та гол ўтказиб юборди. 27 ёшли тер Стеген эса 16та ўйинда 17 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз