Узбек O'zbek
Евро-2020 чемпионатининг 10та иштирокчиси аниқ бўлди
Жума, 15 Ноябр
9388

14 ноябрь кунги ўйинлардан кейин яна 4та терма жамоа 2020 йилги Европа чемпионатидаги иштирокини ҳал қилди.

Бунгача Россия, Бельгия, Италия, Польша, Испания ва Украина терма жамоалари муддатидан аввал Евро-2020 турниридаги иштирокини кафолатлаганди, энди бу терма жамоалар сафига Туркия, Франция, Англия ва Чехия терма жамоалари ҳам қўшилишди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Европа чемпионати УЕФА таркибидаги миллий ассоциацияларнинг 12та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади. Турнирда 24 терма жамоа қатнашади, бу терма жамоалар 4тадан 6 гуруҳни ташкил қилишади. Евро-2020 учун қуръа ташлаш маросими 2019 йилнинг 30 ноябрида Бухарестда ўтказилади. Финал учрашуви 12 июль куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилиши белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз