Узбек O'zbek
ЦСКА Шомуродов учун янги нархни таклиф этди
Жума, 15 Ноябр
31926

“Ростов” ҳужумчиси қишки трансферлар ойнаси вақтида клубини ўзгартириши мумкин.

“Матч” ТВ сайтининг ёзишича, Москванинг ЦСКА клуби 24 ёшли ўзбекистонлик форвард учун 5 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашга тайёр.

2017 йилдан буён “Ростов” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шомуродовнинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган бўлиб, “Трансфермаркет”га кўра, унинг трансфер баҳоси айни дамда 2,5 миллион еврони ташкил этади.

Элдор жорий мавсумда 18 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ҳужумчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам жами 40 ўйинда 16 та гол киритишга эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз