Узбек O'zbek
«Арсенал» дарвозабони – «сэйв»лар бўйича АПЛ пешқадами
Жума, 15 Ноябр
1761

Англия Премьер-Лигаси «Твиттер» саҳифаси ўтказилган 12 турдан кейин энг яхши кўрсаткичга эга футболчиларни эълон қилди.

Хусусан, «Арсенал» дарвозабони Бернд Лено энг кўп – 49 марта сэйв қилиб, жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолган. Бу кўрсаткич бўйича у «Борнмут» посбони Арон Ремсдейл (43) ва «Брайтон» дарвозабони Мэт Райанни (43) ортда қолдирмоқда.

Қайд қилиш жоизки, Лено 12та турнинг барчасида майдонга тушган ва 17та гол ўтказиб юборган. «Арсенал» АПЛ жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз