Узбек O'zbek
«0:6 ни эслаш кифоя» — Азамат Абдураимов Абрамовни танқид қилди
Жума, 15 Ноябр
16741

Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси мураббийи Азамат Абдураимов ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг миллий жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовни танқид қилди.

«Абрамовнинг ўйини тушунарсиз ва биз бундай футболдан кўп марта куйиб қолдик. Олимпиячиларнинг муваффақиятсизлиги ва Австралия билан 0:6 ни эслаш кифоя. Афсуски нечанчи марта бир хил ҳолатда жабр кўряпмиз»,— деб изоҳ қолдирди Абдураимов Facebook`да ёзилган постлардан бирида.

Ўзбекистон миллий жамоаси Саудияга қарши ўйиннинг 85-дақиқасида 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб иккита гол ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди. Абдураимов эслаган олимпия жамоасининг ўйини 2012 йилги Лондон Олимпиадаси саралаши доирасида ўтказилган ва ўшанда ҳам Абрамов бошчилигидаги жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда 3 та гол ўтказиб, мағлуб бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз