Узбек O'zbek
Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувига 25 минг дона чипта сотилди, бугун «Пахтакор»да аншлаг кузатилади
Пайшанба, 14 Ноябр
5730

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи 5-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси оммавий тадбирларни ўтказиш бўлими раҳбари Абдураҳмон Фозиловнинг Tribuna.uz мухбирига берган маълумотларига кўра, миллий жамоамизнинг Саудия Арабистонига қарши учрашувида ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлиши кутилмоқда.

«Гуруҳ фаворитлари Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашув ўзбекистонлик мухлисларда катта қизиқиш уйғотганлигини учрашув чипталарининг сотилишидан ҳам билса бўлади. Бугунги учрашувгача интернет ва сотув орқали аллақачон 25 минг донага яқин чипталар сотиб бўлинди. Яъни, «Пахтакор» стадионининг марказий секторлари учун чиқарилган чипталар тўлиқ сотиб бўлинган. Бугунга келиб кассада тахминан 5 мингга яқин чипта қолди, холос. Бош жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун ўйинга бутун Ўзбекистондан мухлислар келишини инобатга олсак, стадион лиқ тўлиб, ангшлаг кузатилади» - дейди Абдураҳмон Фозилов Tribuna.uz мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви бугун, 14 ноябрь соат 17:00да «Пахтакор» стадионида бошланади.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз