Узбек O'zbek
Саудия Арабистони сафардаги 12 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди
Пайшанба, 14 Ноябр
1287

ЖЧ-2022 саралаш босқичи 5-тури доирасидаги Ўзбекистон – Саудия Арабистони (2:3) ўртасидаги баҳс меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Тошкентдаги иродали ғалаба саудияликларга сафардаги омадсиз серияни бузиш имконини берди. Гап шундаки, Cаудия Арабистони сўнгги марта сафарда 2017 йилнинг 22 декабрь куни Форс Кўрфази кубоги доирасида Кувайт терма жамоасини 1:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. ЖЧ-2018 ва Осиё Кубоги-2019 финал босқичидаги учрашувлар инобатга олинмаса, Саудия Арабистони 2017 йилги меҳмондаги ғалабасидан кейин 2 йил давомида сафарда ўтказилган 12 та учрашувда ғалаба қозона олмаётганди. Тошкентда ўтказилган баҳсда Саудия Арабистони Ўзбекистон термасини мағлуб этиб, сафардаги 12 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз