Узбек O'zbek
Санчо «Боруссия»ни тарк этади. Унга гранд клублар даъвогар
Пайшанба, 14 Ноябр
2479

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо клубдан кетишни истамоқда.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, 19 ёшли футболчи клубдаги ҳолатидан мамнун эмас ва кейинги йил ёзида Германия чемпионатини тарк этишни режалаштирган. Барчаси Санчо терма жамоадан клуб ихтиёрига бир кун кечикиб келишидан бошланган. Клуб бунинг учун уни 100 минг евро жаримага тортди, асосий жамоа билан машғулотлардан четлатилди ва ўйинларда бошланғич таркибдан тушиб қола бошлади.

«Боруссия» бош мураббийи «Бавария»га қарши ўйиннинг 36-дақиқасидаёқ Санчони майдондан олди ва буни англиялик футболчининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаётгани билан изоҳлади. 

Айни вақтда «Ливерпуль» ушбу футболчи учун курашга қўшилган. Бунгача «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Реал» ва «Барселона» каби грандлар ушбу истеъдодли футболчи учун рақобат қилиб келаётганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз