Узбек O'zbek
Санчо «Боруссия»дан кетмоқчи. Унга топ-клублар даъвогар
Пайшанба, 14 Ноябр
4681

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо клубни тарк этмоқчи.

Daily Mail хабарига кўра, 19 ёшли футболчи жамоадаги ҳолатидан норози ва ёзда Германия чемпионатидан кетишни режалаштирмоқда. 

Аввалроқ Санчо миллий жамоа қароргоҳидан кеч қайтгани учун 100 минг евро жаримага тортилган эди. Сўнгра машғулотларда умумий гуруҳ билан шуғулланмагани учун тушунтириш беришига тўғри келади. Бундан ташқари, «Бавария»га қарши ўйинда алмаштирилгани учун бош мураббийдан норози бўлди.

Айни пайтда истеъдодли футболчининг хизматига «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Реал» ва «Барселона» клублари қизиқмоқда. Унинг трансфер қиймати 100 млн евро бўлиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз