Узбек O'zbek
Превью. Ўзбекистон Тошкентда мағлуб бўлмаяпти, Саудия 12 ўйиндан буён сафарда ғалаба қозонмаган
Пайшанба, 14 Ноябр
1415

ОФК расмий сайти ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги энг эътиборли ўйинлар қаторига Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини киритгани бежизга эмас. «D» гуруҳи фаворитлари саналмиш бу жамоалар ўртасидаги учрашувни «6 очко»лик баҳс сифатида эътироф этиш мумкин.

Сабаби айнан Вадим Абрамов ва Эрве Ренар шогирдлари ўртасидаги ўзаро баҳсларда гуруҳ ғолиби аниқланиши кутилмоқда. Вакилларимизнинг ғалабаси гуруҳдаги асосий таъқибчимиз Саудияни 4 очкога ортда қолдириш имкониятини берса, арабларнинг муваффақияти пешқадамликни уларга тортиқ этади.

ЖЧ-2022 саралаш босқич учрашуви.

«D» гуруҳи. 5-тур. 14 ноябрь (пайшанба)

Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Тошкент, «Пахтакор» стадиони.

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Ўйин бошланиш вақти: 17:00.

ТВ-трансляция: «Sport», «Saudi Sports HD»

Ўзаро ўйинлар тарихи: 11-тўқнашув

Сўнгги 10 йилликда Осиёнинг топ-10 терма жамоалари қаторида эътироф этилувчи Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари 1994 йилдан буён ўзаро 10 маротиба учрашишган. Ушбу баҳсларда вакилларимиз 4 марта ғалаба қозонган бўлишса, бир марта дуранг қайд этилган. 5 учрашувда эса саудияликлар зафар қозонишган.

Дастлабки ғалаба 1994 йилги Осиё Ўйинлари доирасидаги 1-турда эришилган. Рустам Акромов ва Биродар Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Сергей Лебедев, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквириннинг голлари эвазига 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Саудия Арабистони устидан қозонилган сўнгги ғалабамиз эса Осиё Кубоги-2015да эришилган. Сардор Рашидов бенефисига айланган учрашувда унинг 2 ва 80-дақиқаларда, Воҳид Шодиевнинг эса 71-дақиқадаги голлари якунда жамоамиз ғалабасини таъминлаган.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги сўнгги 5 учрашув:

22.07.2007. Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 2:1.

26.03.2008. Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 3:0

22.06.2008. Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 4:0

09.10.2010. Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 4:0

18.01.2015. Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 3:1

Ўзбекистон т/жнинг сўнгги 5 та ўйини:

05.09.2019. Фаластин – Ўзбекистон – 2:0

09.09.2019. Ўзбекистон – Ироқ – 0:0

10.10.2019. Ўзбекистон – Яман – 5:0

15.10.2019. Сингапур – Ўзбекистон – 1:3

09.11.2019. Ўзбекистон – Қирғизистон - 3:1

Саудия Арабистони т/жнинг сўнгги 5 та ўйини:

10.08.2019. Иордания – Саудия Арабистони – 3:0

05.09.2019. Саудия Арабистони – Мали – 1:1

10.09.2019. Яман – Саудия Арабистони – 2:2

10.10.2019. Саудия Арабистони – Сингапур – 3:0

15.10.2019. Фаластин – Саудия Арабистони – 0:0

Ўзбекистон мезбонликда ютқазмаяпти, Саудия Арабистони меҳмонда ютолмаяпти

Факт: Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2018 йилнинг 11 сентябрь куни ўртоқлик учрашувида Эрон терма жамоасига мағлуб бўлганди. Ўшандан буён Тошкентда ўтказилган 6 та учрашувда вакилларимиз мағлубиятга учрашгани йўқ.

Факт: Cаудия Арабистони сўнгги марта сафарда 2017 йилнинг 22 декабрь куни Форс Кўрфази кубоги доирасида Кувайт терма жамоасини 1:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. ЖЧ-2018 ва Осиё Кубоги-2019 финал босқичидаги учрашувларини инобатга олмасак, Саудия Арабистони 2017 йилги меҳмондаги ғалабасидан кейин сафарда ўтказилган 12 та учрашувда ғалаба қозона олмаяпти.

Усмон Ибодов тайёрлади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз