Узбек O'zbek
Мбаппе 2020 йилги Олимпиадада қатнашмоқчи 
Пайшанба, 14 Ноябр
2789

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2020 йили Токиода ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашишни истаётганини айтди.

«Мен Франция билан Евро-2020да ғалаба қозонишим керак. Шунингдек, бўлажак Олимпиадада миллий жамоа таркибида ўйнашни хоҳлардим», – деб Мбаппенинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Маълумот учун, 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари 24 июлдан 9 августгача Токиода бўлиб ўтади.

Килиан Мбаппе ушбу мавсумда Франция чемпионатида 7та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз