Узбек O'zbek
Левандовски «Бавария» тарихида қайд этилмаган рекордни ўрнатди
Пайшанба, 14 Ноябр
5554

«Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски кетма-кет 3 ой давомида клубнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинмоқда. Октябрь ойи якунлари бўйича ҳужумчи 75,6% овоз олиб, Серж Гнабри (9,8%) ва Мануэль Нойерни (6,1%) ортда қолдирди.

Бунгача «Бавария» тарихида ҳеч бир футболчи кетма-кет уч марта ойнинг энг яхши ўйинчиси бўла олмаган эди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

Октябрь ойида 31 ёшли Левандовки Мюнхен клуби сафида 6та ўйин ўтказиб, 7та гол урди. Шунингдек, ҳужумчи ноябрь ойида ҳам сермаҳсуллигини давом эттирмоқда ва 3та ўйинда 4 марта тўп киритишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз