Узбек O'zbek
Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан жорий этилади — Президент қарори
Пайшанба, 14 Ноябр
4031

2021 йилдан футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида видеотакрорлардан фойдаланиш жорий этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш масаласи ҳам киритилган.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилган.

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар футбол фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар томонидан букмекерлик фаолияти билан шуғулланиш, тотализатор ўйнаш, ўйинга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишилган ўйинлар ўтказиш, уларда иштирок этиш юзасидан жавобгарликни белгилаш бўйича Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши белгиланган.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар букмекерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритади ва уларда шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

- букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилишини;

- букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет тармоғи провайдерларида хизматлар кўрсатилишини тартибга солишни;

- букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадларининг бир қисмини спорт турлари, шу жумладан футболни ривожлантириш учун йўналтиришни;

-- букмекерлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш механизмларини жорий этилишини назарда тутсин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2007 йилгача ҳам тотализаторлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат мавжуд эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз