Узбек O'zbek
Суперлигага йўлланма олган «А» Про-лига ғолиби - «Машъал»га кубок йўқми!?»
Чоршанба, 13 Ноябр
3496

«А» Про-лигада ўтказилган сўнгги 28-тур учрашувлари билан мусобақа якунига етди. Муборакнинг «Машъал» клуби турнир ғолиби сифатида келаси йилги Суперлига баҳсларига йўлланма олди.

Асрор Алиқулов шогирдлари 55 очко билан 1-ўринни эгаллашди. Муборак клуби Суперлига йўлланмаси учун курашда Фарғонанинг «Истиқлол», Тошкентнинг «Оқтепа», Ғузорнинг «Шўртан», Фарғонанинг «Нефтчи», Урганчнинг «Хоразм» клубларини ортда қолдирди. Сўнгги икки ўринни эса «Шердор» ва «Ифтихор» жамоалари банд этишди.

Эътиборлиси, мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейин «Машъал» жамоаси клубнинг «Телеграм»даги расмий канали орқали турнир ташкилотчиларига ҳақли киноя ва савол билан мурожаат қилди:

«Ўтган мавсум «А» Про-лигада «Андижон» ғолиб бўлгач кубок топширилди. Бу мавсум «Машъал» чемпион!! Лекин кубок қани!?» - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Чиндан ҳам А Про-лига ўтган йилги мавсумининг 35-турида «Андижон» ўз майдонида «Истиқлол»ни қабул қилиб, Шерзод Қосимов бошқарган баҳсда қандай ғалаба қозонгани ҳамда шахсан ПФЛнинг собиқ раҳбари қўлидан кубокни қўлга киритгани кўпчиликнинг ёдида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз