Узбек O'zbek
СЭ: «Ростов» молиявий муаммо сабаб Шомуродовни трансферга қўйиши мумкин
Чоршанба, 13 Ноябр
14907

«Ростов» клубида молиявий муаммолар юзага келган, клуб қишки трансфер ойнаси вақтида бир қатор футболчиларни сотувга қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашри.

«Валерий Карпин қўл остидаги «Ростов» жамоаси октябрь ва ноябрь ойларидаги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказди. Клубдаги молиявий муаммоларга барҳам берилмаяпти. Клубнинг футболчилар олдидаги ойлик маошлар ва мукофот пуллари бўйича қарздорлик ҳолати 3 ойга етган. Бу ҳам жамоанинг натижаларига салбий таъсир ўтказмай қўймайди.

Клуб раҳбарияти молиявий муаммоларни бартараф этиш учун ҳомийлар ва Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг вазиятга аралашувини кутмоқда. Ушбу масала яқин орада бартараф этилмаса, клуб Дмитрий Чистяков, Матиас Норманн, Ивелин Попов, Роман Еременко, Алексей Ионов ва тўпурар Элдор Шомуродовни қишки трансфер ойнасида трансферга қўйиши мумкин. Шунингдек, клуб бош мураббийи Валерий Карпин ҳам жамоани тарк этиши мумкин» - дейилади нашрдаги мақолада.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз