Узбек O'zbek
«Реал» трансферлар рекордини янгиламоқчи
Чоршанба, 13 Ноябр
19298

Мадриднинг «Реал» клуби «Пари Сен-Жермен»нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун рекорд даражада маблағ тўлашга тайёр. Бу ҳақда Calciomercato нашри Le Parisien манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Қайд этилишича, «Реал» «ПСЖ»га 20 ёшли форвард учун 400 евро тўлашга тайёр.

Айни вақтда жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси Неймар ҳисобланади. Бразилиялик бу ҳужумчи 2017 йил ёзида «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 млн евро эвазига трансфер бўлганди.

Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси 2020 йилга қадар тузилган. У Франция чемпионатининг жорий мавсумида 7 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 3 голга узатма берди.

Бундан аввалроқ, Мбаппе «парижликлар» билан шартномаси узайтиришни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Француз футболчиси 2019/20 йилги мавсум якунида «ПСЖ»ни тарк этиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз