Узбек O'zbek
Пешқадамлик учун «жанг». Осиёда бизни қандай учрашувлар кутмоқда?
Чоршанба, 13 Ноябр
9490

Ушбу ҳафтада барчанинг диққат-эътибори терма жамоалар иштирокидаги ўйинларга қаратилади. Хусусан, 14 ноябрь, пайшанба куни Осиё бўйлаб ЖЧ-2022нинг саралаш босқичи доирасидаги 5-тур учрашувлари ўтказилади.

Бу турда Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини билан бирга Ироқ – Эрон, Сурия – Хитой, Иордания – Австралия сингари марказий қарама-қаршиликлар ҳам борки, бутун Осиё эътиборидаги бу тўқнашувлар гуруҳдаги яққол фаворитларни аниқлаб бериши мумкин.

«А» гуруҳи: Сурия - Хитой

«А» гуруҳининг марказий учрашуви ҳам айнан ушбу турда ўтказилади. 4-турдан кейин гуруҳда пешқадамлик қилаётган Сурия ва Хитой терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Ушбу баҳс ғолиби якунда гуруҳдан 1-ўринни олиб, йўлланмага эга чиқса, ажабмас. Хусусан, мезбон саналмиш Сурия терма жамоаси ғалаба қозонган тақдирда улар Хитойдан 5 очко илгарилаб кетишади. Сурияликлар ҳозирча юз фоизли натижа кўрсатишмоқда – 3 ўйинда 3 ғалаба. Кўрамиз, Хитой рақибининг ғалабали сериясини буза олармикан? Чин юрти вакилларининг ғалабаси уларга пешқадамликни араблардан тортиб олиш имконини беради.

«В» гуруҳи: Иордания - Австралия

«В» гуруҳидаги марказий учрашув ҳам айнан ушбу турда кузатилади. Гуруҳ пешқадами Австралия уч ўйинда 9 очко жамғаришга эришди. Олдинда эса уларни йўлланма учун яна бир даъвогар Иордания билан сафардаги баҳс кутмоқда. Ўз гуруҳида ҳали мағлуб бўлмаган жамоалар иштирокидаги Аммандаги тўқнашув шиддатли ўтиши аниқ. Иордания “Кенгурулар”ни мағлуб эта олса, гуруҳда 1-ўринга чиқиб олади. Акс ҳолда океанияликлар амалда гуруҳдан чиқиш вазифасини деярли бажаришади.

«С» гуруҳи: Ироқ - Эрон

«С» гуруҳида эса азалий принциал рақиблар ўртасидаги «жанг» гувоҳи бўламиз. Ҳар томонлама қарама-қарши бўлган Ироқ ва Эрон ўртасидаги тўқнашув бутун Осиё нигоҳида турибди. Ироқнинг йирик шаҳарларидаги норозилик намойишлари сабаб учрашув Иордания пойтахти Амманда ўтказилади. Ироқ 3 ўйиндан кейин 7 очко билан гуруҳда пешқадам бўлса, Эрон терма жамоаси эса 6 очко билан 3-ўриндан жой олган. Ироқнинг ғалабаси уларга Эрондан 4 очкога ўзиб кетиш имконини берса, форсларнинг ғалабаси Марк Вильмотс шогирдларига пешқадамликни тақдим этиши мумкин – Баҳрайн Гонконгда очко йўқотса.

 «D» гуруҳи: Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Кетма-кет тўртинчи гуруҳ саналмиш «D» квартетида ҳам марказий ўйин 5-турда қайд қилинган. Гуруҳ пешқадами бўлиб турган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Саудия Арабистони термасига қарши майдонга тушади. Вадим Абрамов ва Эрве Ренар шогирдлари ўртасидаги баҳс ғолиби гуруҳдаги пешқадамни аниқлаб беради. Вакилларимизнинг ғалабаси гуруҳдаги асосий таъқибчимиз Саудияни 4 очкога ортда қолдириш имкониятини беради.

Барча учрашувлар ва гуруҳлардаги ҳозирги ҳолат билан танишинг:

ЖЧ-2022. Саралаш. Осиё. 5-тур.

14 ноябрь (пайшанба)

“А” гуруҳи

Сурия – Хитой

Мальдив – Филиппин

“В” гуруҳи

Иордания – Австралия

Қувайт – Хитой Тайпейи

“С” гуруҳи

Гонконг – Баҳрайн

Ироқ – Эрон

“D” гуруҳи

Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Яман – Фаластин

“E” гуруҳи

“E” гуруҳи

Афғонистон – Ҳиндистон

Уммон – Бангладеш

“F” гуруҳи

Қирғизистон - Япония

Мьянма – Тожикистон

“G” гуруҳи

Вьетнам – БАА

Малайзия – Таиланд

“Н” гуруҳи

“Н” гуруҳи

Ливан – Жанубий Корея

Туркманистон – Шимолий Корея.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз