Узбек O'zbek
Нури Шаҳин: «Пулишич «Челси» учун ажойиб ўйинчи бўлади, аммо кейинги Азар эмас»
Чоршанба, 13 Ноябр
2677

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ яримҳимоячиси Нури Шаҳин «Челси» футболчиси Кристиан Пулишичнинг имкониятлари ҳақида гапирди.

«Челси» каби клубга бориш ва кутилганидек ўйнаш қийин. Аммо мен ҳаммаси яхши бўлишига амин эдим. Энди биз унинг голлари ва ажойиб ўйинларини кўришимиз мумкин. Агар у барқарорликни намойиш қилса, «Челси» учун муҳим футболчига айланади.

Қайси ўйинчини Азар билан таққослаш мумкин? Унинг даражасидаги футболчилар кўп эмас. Кристиан ўзини бундай босимларга дучор қилмайди, деб ўйлайман.

Мен у билан гаплашдим. Пулишичга клуб ва мураббий томонидан бундай босим йўқ, шунинг учун у билан ҳаммаси яхши бўлади. У «Челси» учун ажойиб ўйинчи бўлади, аммо кейинги Азар эмас», – деб Шаҳиннинг сўзларини келтиради Тhe Times.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз