Узбек O'zbek
Неймар яна «Барселона»га қайтиш ҳақида ўйлай бошлади
Чоршанба, 13 Ноябр
7197

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га қайтиш фикридан қайтгани йўқ.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, бразилиялик форвард яна Каталония пойтахтига ташриф буюрган. Футболчи Луис Суареснинг рафиқасининг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган зиёфатда қатнашган. Байрамга Лионель Месси ҳам келган. Учрашув вақтида Неймар кейинги мавсумда «Барселона»га қайтиш ҳақидаги орзусини амалга оширмоқчилигини айтган.

Неймар «ПСЖ»га 2017 йил ёзида «Барселона»дан ўтганди. Ўшанда трансфер қиймати 222 млн еврони ташкил этган. Кейинроқ ОАВда бир неча марта ушбу форвард Парижда ўзини бахтли ҳис қилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Неймар бир неча бор «Барселона»га қайтишга уринди, аммо ҳозирча бу трансфер рўй бергани йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз