Узбек O'zbek
Линделёф: «Моуриньодан қарздорман»
Чоршанба, 13 Ноябр
3735

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Виктор Линделёф клубнинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньога бўлган муносабати ҳақида гапирди.

«У – дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири ва энг яхши клублардан бирида ишлаши керак. Мен уни футболда соғиндим. 

У – жуда яхши мураббий ва ажойиб инсон, мен ундан жуда кўп қарздорман. У менга имконият берди, шунинг учун мана шу жамоадаман. Унга ҳурматим чексиз, у айтган ва қилган ҳамма нарсани, инжиқлигидан тортиб қучоқлашигача қадрлайман. 

Унда ажойиб харизма бор. Жозе қўлидан келган ҳамма нарсани ютди. У гапирганда барча қулоқ соларди», – деб Линделёфнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз