Узбек O'zbek
Ироқдаги нотинч вазият туфайли Эрон ва Баҳрайнга қарши ўйинлар бошқа давлатга кўчирилди
Чоршанба, 13 Ноябр
1573

Ироқ терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги “С” гуруҳидаги иккита учрашуви мамлакатдаги нотинч вазият сабабли бошқа давлатга кўчирилди, дея хабар бермоқда Ироқ футбол Федерацияси.

Ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турган Сречко Катанец мураббийлиги остидаги Ироқ терма жамоаси Боғдод ва Басрадаги норозилик намойишлари сабабли ўз ўйинини мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри Арбилда ўтказишни истаган эди. Аммо ФИФА Ироқ футбол федерациядан ўйинни бошқа давлатда ўтказишни талаб қилди. Натижада Ироқ термаси ўйинлари қўшни давлат Иорданияга кўчирилди. 5-турдаги Эрон ва 6-турдаги Баҳрайнга қарши ўйинлар Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз