Узбек O'zbek
Ўзбекистон олимпиячилари иштирок этадиган «Dubai Cup - 2019» тақвими эълон қилинди
Сешанба, 12 Ноябр
2646

23 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон миллий жамоаси БААда ўтказиладиган «Dubai Cup» халқаро турнирида иштирок этади.

Ҳамюртларимизга Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони ва БАА ёшлари рақиблик қиладилар. Мусобақа 19 ноябрь кунига қадар давом этади. Ҳар бир жамоа 4 тадан ўйин ўтказади. Якунда энг кўп очко жамғарган жамоа мусобақа ғолиби бўлади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ёшлар жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби саналади. 

Тақвимга кўра, Осиё чемпионати финал босқичида бир гуруҳдан ўрин олган терма жамоалар мусобақада ўзаро тўқнаш келмайди. Турнирда VAR тизимидан ҳам фойдаланилади. 

«Dubai Cup – 2019» тақвими 

13 ноябрь 
16:45 | Ўзбекистон – Ироқ 
БАА Футбол Ассоциацияси стадиони 

15 ноябрь 
16:45 | Ўзбекистон – Иордания 
БАА Футбол Ассоциацияси стадиони 

17 ноябрь
20:15 | Ўзбекистон – БАА 
«Шабаб ал-Аҳлий» стадиони 

19 ноябрь
20:15 | Ўзбекистон – Саудия Арабистони 
«Шабаб ал-Аҳлий» стадиони

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз