Узбек O'zbek
Стерлинг Англия миллий жамоасидан четлатилди
Сешанба, 12 Ноябр
15775

Англия миллий жамоаси мураббийлар штаби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлингни таркибдан вақтинча четлатишга қарор қилди.

The Guardian хабарига кўра, футболчи «Ливерпуль» ҳимоячиси Жо Гомес билан низони келтириб чиқаргани учун Евро-2020 саралашидан ўрин олган Черногорияга қарши ўйин қайдномасига киритилмади.

Иккала футболчи якшанба куни ўтказилган АПЛ доирасидаги «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» (3:1) ўйинида тортишиб қолишганди. Стерлинг эса бу можарони миллий жамоа қароргоҳида ҳам давом эттирди.

Англия - Черногория ўйини 15 ноябрь куни соат 00:45да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз