Узбек O'zbek
Саудия Арабистони Испания Суперкубоги мезбонлиги учун 120 миллион евро тўлайди
Сешанба, 12 Ноябр
2939

 Испания Суперкубоги учрашувларининг мезбонлиги Саудия Арабистонига топширилганидан Испания Қироллиги Футбол Федерацияси (RFEF) катта даромад кўради.

 Суперкубок баҳсларининг яқин уч мавсум давомида Саудия Арабистонида ўтказилиши учун мезбон давлат испанларга 120 миллион евро тўлайди, дея ёзади “Аs” нашри.

 Ушбу маблағдан 20 миллион евро иштирокчи клублар ўртасида тақсимланса, яна 20 миллион евро Испания Қироллиги Футбол Федерацияси ҳисоб рақамига ўтказилади. Маълумотларга кўра, Саудиядаги ўйинлар давомида стадионга аёлларнинг киришига ҳам рухсат берилади.

 Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогида «Реал», «Барселона», «Валенсия» ва «Атлетико» клублари иштирок этишади. Ярим финаллар 2020 йилнинг 8 ва 9 январь кунлари, финал эса 12 январь куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз