Узбек O'zbek
Салоҳ «Манчестер Сити»га қарши ўйинда жароҳат олган
Сешанба, 12 Ноябр
3414

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 13-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳсда (3:1) «шаҳарликлар» яримҳимоячиси Фернандиньо билан бўлган тўқнашувдан сўнг оёғидан жароҳат олди.

ESPN'нинг хабарига кўра, мисрлик футболчи 1 ой олдин тўпиғидан олган жароҳатини янгилаб олган бўлиши мумкин, Мерсисайд клуби эса бундан хавотирда.

Дастлаб «Ливерпуль» Салоҳни клубда текширмоқчи эди, аммо ҳужумчи миллий жамоа жойлашган базада ультратовуш текширувидан ўтмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз