Узбек O'zbek
Маҳаллийлаштирилган спортчи ўзбек спорти тарихида илк бор бешкурашда Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритди
Сешанба, 12 Ноябр
3498

Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. 

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу турнирда спортимиз тарихида илк бор замонавий бешкурашчи Алисэ Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. Мазкур мусобақада терма жамоа мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади ва бу делегациямиз учун Олимпия ўйинларига битта лицензия тақдим қилди.

Мусобақада кучли бешлик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

1. Жанубий Корея
2. Япония
3. Ўзбекистон
4. Хитой
5. Қозоғистон

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон делегацияси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритилган ўн иккинчи лицензия бўлди.

Маълумот учун: жорий йилнинг август ойи охирларида россиялик бешкурашчилар Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинова халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнаша бошлаши хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз