Узбек O'zbek
«Лос-Анжелес Гэлакси» Ибраҳимович билан шартномани узайтирмоқчи
Сешанба, 12 Ноябр
1096

«Лос-Анжелес Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович клубда қолиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, «Гэлакси» клуби раҳбарлари 38 ёшли швед билан шартномани яна бир йилга узайтириш устида ишлашмоқда. 

Златан 1 ой ичида ўзининг келажаги тўғрисида қарор қабул қилади. Аввалроқ у «Милан»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ибраҳимович якунланган мавсумда 31та ўйинда 31та гол урди ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз