Узбек O'zbek
Линделёф қаторасига иккинчи марта Швециянинг энг яхши футболчиси бўлди
Сешанба, 12 Ноябр
887

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Виктор Линделёф Швециянинг энг яхши футболчиси деб топилди.

25 ёшли футболчи қаторасига иккинчи марта Швеция Футбол Иттифоқи ва Aftonbladet газетаси томонидан таъсис қилинган «Олтин тўп» совринини қўлга киритди.

Линделёф нуфузли соврин учун курашда «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични ортда қолдирди.

Швеция «Олтин тўп»ининг 2000 йилдан бошлаб барча совриндорлари:
2000: Магнус Хедман
2001: Патрик Андерссон
2002: Фредрик Люнгберг
2003: Олоф Меллберг
2004: Хенрик Ларссон
2005: Златан Ибраҳимович
2006: Фредрик Люнгберг
2007: Златан Ибраҳимович
2008: Златан Ибраҳимович
2009: Златан Ибраҳимович
2010: Златан Ибраҳимович
2011: Златан Ибраҳимович
2012: Златан Ибраҳимович
2013: Златан Ибраҳимович
2014: Златан Ибраҳимович
2015: Златан Ибраҳимович
2016: Златан Ибраҳимович
2017: Андреас Гранквист
2018: Виктор Линделёф
2019: Виктор Линделёф

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз