Узбек O'zbek
Хорватия яримҳимоячиси Словакия билан ўйинни ўтказиб юборади
Сешанба, 12 Ноябр
1101

Хорватия милий жамоаси ва «Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич жароҳати сабабли Евро-2020 саралашидан ўрин олган Словакияга қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Яримҳимоячи «Барселона» машғулотларида товонидан жароҳат олди. 31 ёшли футболчи миллий жамоа базасида текширувдан ўтди.

«Жамоага ёрдам бера олмаслигимдан афсусдаман, аммо жамоадошларим муваффақият қозонишига ишонаман. Улар биринчи ўйинда менсиз Словакияни мағлуб этишган. Ўйлайманки, улар буни иккинчи марта ҳам амалга оширишади. Мен қалбан жамоа билан биргаман», – деб Ракитичнинг сўзларини келтиради Аs.

Хорватия – Словакия баҳси 16 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз