Узбек O'zbek
Гари Невилл: «Ливерпуль» 18 ойдан бери чемпионларга хос футбол ўйнамоқда»
Сешанба, 12 Ноябр
2031

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл «Ливерпуль»нинг бу мавсумда Премьер-лигада ғолиб бўлиш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Ливерпуль» сўнгги 18 ой давомида чемпионларга хос футбол ўйнамоқда. Ҳа, улар ҳозирги устунликни бой бериб қўйишлари ҳам мумкин. «Сити» қайтиши мумкин, «Челси» ёки «Лестер» кутилмаган ҳодиса яратиши мумкин, аммо бу имкониятлар борган сари камайиб бормоқда.

«Ливерпуль» учун энг катта хавф – Чемпионлар Лигасига чалғиб қолиши ёки Мане, Салоҳ, ван Дейк каби футболчиларнинг жароҳат олиши. Агар улар «Сити» каби 1 ой ичида иккита ўйинчини йўқотишса, бу катта муаммо бўлади.

Қолган ҳамма нарса «Ливерпуль» фаворит эканлигидан далолат беради», – деб Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛнинг 12-туридан сўнг 34 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди, 2-ўриндаги «Лестер» билан ўртадаги фарқ 8 очкони ташкил қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз