Узбек O'zbek
«Фиорентина» Монтелла ўрнига номзод топди
Сешанба, 12 Ноябр
1572

«Фиорентина» бош мураббий Винченцо Монтеллани ишдан бўшатиш масаласини кўриб чиқмоқда.

А Серияда сўнгги 5та ўйиннинг биттасида ғалаба қозонган «бинафшалар» 12-турдан сўнг турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

«Фиорентина» раҳбарияти Лучано Спалетти билан музокараларни бошлаб юборди, деб хабар беради Football Italia.

60 ёшли мутахассис ўтган мавсум сўнггидан бери ишламаяпти. Унинг сўнгги клуби «Интер» эди. Аммо Спалеттининг юқори маошга бўлган талаби «Фиорентина»га халақит қилиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз