Узбек O'zbek
Бэйл миллий жамоа таркибида умумий гуруҳда машғулот ўтказмоқда
Сешанба, 12 Ноябр
778

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл Уэльс миллий жамоасининг умумий гуруҳида машғулот ўтказмоқда, деб хабар беради Аs.

30 ёшли футболчи миллий жамоалар ўйинларидан сўнг, 13 октябрдан бери расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ. У сўнгги бор Хорватияга қарши баҳсда ўйнаган ва оёқ мушакларидан жароҳат олган эди.

Яримҳимоячи «Реал»да спортзалда машғулотлар ўтказди, аммо расмий ўйинларда майдонга тушмади.

Уэльс ҳали ҳам Евро-2020нинг якуний босқичига чиқиш имкониятига эга. Уэльсликлар 16 ноябрь куни меҳмонда Озарбайжон билан, 19 ноябрь куни эса ўз уйларида Венгрия билан ўйнашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз