Узбек O'zbek
Роналду Саррини ҳақорат қилгани маълум бўлди
Душанба, 11 Ноябр
27684

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Милан»га қарши ўйинда захирага олинганидан аччиқланиб, бош мураббий Маурицио Саррини ҳақорат қилгани маълум бўлди.

Il Bianconero хабарига кўра, футболчи португал тилида Саррини «итдан тарқаган» деб сўккан. Шундан сўнг, унинг қўлини сиқмасдан, тўғри кийиниш хонасига йўл олган. Кейинчалик стадионни барвақт тарк этган.

Аввалроқ Сарри Роналдуни нега захирага олганини тушунтириб: «У қўлидан келган барча ишни қилди. Бироқ, ўзини яхши ҳис қилмаётганини сездим ва алмаштиришга қарор қилдим. Ҳар қандай футболчига захирага олиниши ёқмайди», - деган эди.

Қайд қилиш жоизки, Сарри Роналдуни Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Локомотив»га қарши бундан олдинги ўйинда ҳам захирага олган, португалияликка эса бу ҳолат ёқмаган ва мураббий билан кўришмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз