Узбек O'zbek
«Пахтакор»да ишлаган нидерландиялик мураббий вафот этди
Душанба, 11 Ноябр
5699

«Пахтакор» клубининг собиқ бош мураббийи Ханс Верел 66 ёшида вафот этди, деб хабар беради AD NL.

Нидерландиялик мутахассис 1994-1996 йилларда тошкентликларни бошқарган эди. «Пахтакор» унинг қўл остида совринли ўринларни эгаллай олмади.

Ханс Верел мураббийлик фаолиятида асосан Нидерландия клубларида, хусусан, «Ден Босх», «Розендал», «НАК Бреда», «Дордрехт», «Валвейк», «Виллем II», «Фортуна Ситтард»да ишлаган. Энг катта ютуғи – 1986 йили «Розендал» билан Нидерландия Кубоги финалигача етиб борган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз