Узбек O'zbek
«Наполи» президенти етакчи футболчиларни трансферга қўймоқчи
Душанба, 11 Ноябр
4588

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис таркибни янгилаш мақсадида етакчи футболчиларни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Calciomercato хабарига кўра, январда клубни ҳужумчи Дрис Мертенс, яримҳимоячи Аллан, ҳужумчи Лоренцо Инсинье, ҳимоячилар Калиду Кулибали, Фавзий Ғулом ва Элсеид Хюсай тарк этиши мумкин. Де Лаурентис жамоада «янги давр»ни бошламоқчи.

Аввалроқ, «Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти билан Аурелио Де Лаурентис ўртасида низо келиб чиққани ва мутахассис клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шундан сўнг, «Наполи» фанатлари клубдаги парокандаликка норозилик билдириб, қароргоҳда намойиш уюштиришганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз