Узбек O'zbek
Лига 1. «Марсель» «Лион»ни мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилиб олди
Душанба, 11 Ноябр
1027

Франция чемпионатининг 13-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Марсель» ўз уйида «Лион»ни қабул қилди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди. Мезбонлар таркибида Пайет дублга эришди, лионликлардан эса Дембеле ягона жавоб голига муаллифлик қилди.

Ғалабадан сўнг «Марсель» очколари сонини 22тага етказиб, бирданига 9-ўриндан 2-ўринга кўтарилиб олди. «Лион» эса 16 очко билан 14-ўринга жойлашган. 

Лига 1, 13-тур
Марсель – Лион 2:1

10 ноябрь, «Велодром»
Голлар: Пайет (18 пенальти, 39) – Дембеле (59).
Марсель: Манданда, Альваро Гонсалес, Амави, Чалета-Цар, Камара, Лопес (Хауи, 88), Сансон, Пайет (Жермен, 78), Ронжье, Сарр, Бенедетто (Стротман, 66). 
Лион: Антони Лопеш, Коне, Дюбуа, Андерсен, Денайер, Рен-Аделаид (Лукас, 46), Ауар (Шерки, 57), Траоре (Терье, 67), Тиаго Мендес, Корне, Дембеле.
Огоҳлантиришлар: Сарр (10), Гонсалес (46), Ронжье (82).
Четлатиш: Гонсалес (64).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз