Узбек O'zbek
Зидан: «Ҳар бир ўйинчи ўзининг керакли эканлигини ҳис қилиши керак»
Якшанба, 10 Ноябр
2198

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган «Эйбар»га қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдирди.

«Биз кўп ишладик ва қилаётган ишимизга ишондик. Ўйинчиларимизнинг маҳорати туфайли ҳамма нарса осонлашди. Биз ишлашда давом этишимиз керак, чунки бундан кейин қийин бўлади.

Вальверде учун хурсандман. Бугун асосий таркибда сўнгги ўйинда майдонга тушмаган 3та футболчи бор эди, аммо ўйин сифати ўзгармади. Бизда яхши динамика бор ва бу жуда муҳим. Ротация керак. Ҳар бир ўйинчи ўзининг керакли эканлигини ҳис қилиши керак. 

Азар биринчи бўлимда жуда яхши таассурот қолдирди. Хурсандмиз, у, албатта, «Реал» учун муҳим ўйинчига айланади», – деб Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз